ЖЧ-2022. Қатар мезбонларга хос анъанани бузди

Оқил Абдубарноев
20 ноя 2022, 23:20
Бироз аввал 2022 йилги жаҳон чемпионатининг илк ўйини якунланди.

Қатар яшил майдонларида ўтаётган турнирда мезбонлар 0:2 ҳисобида Эквадорга имкониятни бой берди.

Шу тариқа, осиёликлар турнирнинг очилиш ўйинида ютқазган илк мезбон жамоага айланди. Бунгача бирорта мезбон жамоа илк учрашувда мағлубиятга учрамаганди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг иккинчи баҳсида Недерландия Сенегал билан беллашади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›