

Айни дақиқаларда учрашув давом этмоқда. Хорватлар сардори Модрич ўйинни асосий таркибда бошлади. Шу тариқа, 37 ёшли Лука Хорватиянинг ЖЧ-2022даги барча учрашувларида майдонга тушди. Бунгача фақатгина дарвозабонлар Питер Шилтон (Англия термаси,1990) ва Дино Зофф (Италия термаси, 1982) 37+ ёшда ЖЧнинг барча етти ўйинида майдонга тушганди.



