

Лопетеги янги мавсумдан "Реал"га мураббийлик қилади.
Ўз навбатида, "Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси, шу кунга қадар Испания Қироллик футбол федерацияси спорт директори бўлиб ишлаб келаётган Фернандо Йерро ЖЧ-2018 вақтида миллий терма жамоани бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Собиқ мураббий 51 ёшли Лопетеги терма жамоа билан 2020 йилгача шартномаси бўлишига қарамасдан ЖЧ-2018 ниҳоясига етганидан сўнг "Реал"ни бошқаришга розилик берди. Шу сабаб Испания футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес бугун Хуленнинг истеъфоси ҳақида эълон қилган эди.

Мундиал бошланишига 1 кун қолганда бош мураббийни алмаштирган Испания Жаҳон чемпионатининг "B" гуруҳида Португалия, Эрон ва Марокаш билан кураш олиб боради.



