

Франция ва Хорватия ўртасидаги ўйиндан олдин россиялик модель Наталья Водянова ва Германия терма жамоаси собиқ сардори, ЖЧ-2014 ғолиби Филипп Лам Жаҳон чемпионати кубогини майдонга олиб чиқишади. Соврин Louis Vuitton бренди томонидан тайёрланган махсус кейсда туради.
Эслатиб ўтамиз, финал 15 июль куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Маълумот учун, ЖЧ-2018 очилиш маросимидан олдин кубокни майдонга айнан Наталья Водянова ҳамда испаниялик Жаҳон чемпиони Икер Касильяс олиб чиқишганди.




