

"Нима ҳам дердим? Ҳеч нарсамиз ўхшамади. Босим десак бизда ортиқча юклама йўқ эди. Камчиликлар, хатолар устида ишлаймиз. "Бунёдкор" Суперлига жамоаси ҳисобланади. Энди чемпионат учрашувларига тайёрланамиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ",- дейди Марат Ауениязов.
- Ўтган учрашувда "Қизириқ" яхши ўйин кўрсатиб очко билан қайтганди. Ўша кун меҳмонларга аталган экан. Бугун "Жайхун"нинг куни эмасмиди?
- Барибир майдонга чиққандан сўнг ўйнаш керак. Чемпионатда ҳам шундай ҳолат такрорланса, биз олдимизга қўйган мақсадимизга эриша олмаймиз.
- Кубок баҳслари қанчалик хато ва камчиликларни кўрсатиб берди?
- Албатта. Ўзимизга яраша хатоларни, ниманинг устида ишлаш кераклигини кўриб олдик.



