

"Nice-Matin" хабарига кўра, клуб раҳбарияти вакиллари португалиялик мутахассисни истеъфога чиқариш борасида қарор қабул қилиб олишган.
Жардимни ўтган йили ҳам истеъфога чиқаришганди. Ўшанда унинг ўрнида ишлаган Тьерри Анри қўл остида жамоа қониқарсиз натижалар қайд этганидан кейин Жардим яна ўз жойига қайтарилганди.
Айни дамда "Монако" Лига 1 турнир жадвалининг 10-қаторида кетмоқда.



