Жанни Инфантино ФИФА президентлигига қайта сайланди

Narzulla Saydullayev
6 июн 2019, 07:48
Парижда бўлиб ўтаётган ФИФАнинг 69-конгрессида ташкилот президенти Жанни Инфантино ўз лавозимига қайта сайланди.

Эндиликда у 2023 йилга қадар ФИФАга раҳбарлик қилади.

49 ёшли швейцариялик мутасадди ФИФА президентлигига ягона номзод эди. Инфантино ФИФАни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. У Йозеф Блаттер ўрнига ФИФА президентлигига сайланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›