UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  10 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  3 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  7 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  4 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1

Жанлуижи Буффон Италия терма жамоасига қайтди Янгиликлар

Жанлуижи Буффон Италия терма жамоасига қайтди

Жанлуижи Буффон Италия миллий жамоасида иш бошлади.

Яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган 45 ёшли собиқ дарвозабон Италия миллий жамоасида делегация раҳбари сифатида иш бошлашини маълум қилди.

Буффонга қадар Роберто Манчини бош мураббийлигидаги Италия миллий жамоасида делегация раҳбари сифатида Жанлука Виалли ишлаган эди. Италиялик собиқ футболчи 2022 йилнинг декабрь ойида ўз лавозимини тарк этган, бир ой ўтиб, 2023 йилнинг январида узоқ давом этган касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганди. 

2010 йил Буффон Италия миллий жамоаси сардорига айланган бўлса, 2018 йилда миллий жамоадан кетишини эълон қилганди. 

У фаолияти давомида 5та жаҳон чемпионатида (1998, 2002, 2006, 2010, 2014) қатнашган. 2006 йил Германияда ўтган мундиалда бош совринга эга чиқиб, турнирнинг энг яхши дарвозабонига айланганди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика