Жамшид Саидов: "Кураш давом этади, охиригача жанг қилиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз"
05 авг 2023 23:16
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Кураш давом этади, охиригача жанг қилиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз"
"Бухоро" - "Қизилқум" ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.
Жамшид Саидов: "Стандарт вазиятда битта қўпол хатога йўл қўйдик ва кейин мувозанатни тиклай олмадик. Ҳужумларимизда якун етишмади. Кураш давом этади, охиригача жанг қилиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз."
- Икки баҳсдан бери фаол бўлган Ислом Кенжабоев эрта захирага олинди ва бу "Қизилқум" ўйинига таъсир кўрсатди.
- Кенжабоев охирги 3-4 кун ўзини яхши ҳис қилмаётганди. Жисмоний ҳолати яхши эмас эди. Бунинг устига уни алмаштириб, 3 ҳимоячи билан ўйнаб, вабанкка қўл урдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар