

Жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасановга бошқа жамоалардан таклифлар бўлганлиги сабабли, Ҳасанов билан ўртадаги шартнома ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди. Маҳоратли ярим ҳимоячи қўқонлик мухлисларга ўзининг чексиз ҳурмати ва миннатдорчилигини етказиб қўйишимизни илтимос қилди.
Ўз ўрнида клуб ҳам Жамшид Ҳасановга “Қўқон-1912” футбол клуби учун қилган меҳнатлари учун ўз миннатдорчилигимизни изҳор қилади. Ҳасановнинг келажакдаги фаолиятига омад тилаб қолади.
Жамшид Ҳасановнинг қайси клубга кетганига тез орада аниқлик киритилади.




