Жамолиддин Убайдуллаев: "Мавсум қизиқарли бошланди"

Narzulla Saydullayev
13 апр 2017
Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувидан олдин мезбонлар вакили Жамолиддин Убайдуллаев ўз фикрларини билдирди.

"Бу йилги олий лига баҳслари анчагина қизиқарли бошланди. Ўтган турдаги мағлубият жамоа кайфиятига асло таъсир кўрсатолмайди. Қўқон жамоаси билан, Муборакда кечадиган ўйинга «Машъал» жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Қолаверса «Қўқон-1912» жамоаси ҳозир пешқадамлик қилмоқда. Орамиздаги фарқ бор йўғи бир очкони ташкил этади. Шу боис бу баҳс жуда муросасиз кечади деб ўйлайман, иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламан. Худо хоҳласа, жамоа ғалаба қозонишни уддалайди", - дейди Убайдуллаев. 

"Машъал" матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia