UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  15 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6

Жамолиддин Шарипов: “ЎФФ янгилиги сабаб режаларимиз ўзгариб кетди” Янгиликлар

Жамолиддин Шарипов: “ЎФФ янгилиги сабаб режаларимиз ўзгариб кетди”

Футзал бўйича 2018 йилги мавсум ҳам худди футболда бўлгани каби янги формат асосида ўтади.

Режага кўра март ойида старт оладиган Ўзбекистон чемпионатида олий лига жамоалари илк маротаба уй-сафар тизимида иштирок этишади. Шу пайтгача барча жамоалар бир жойда жам бўлган ҳолда тур учрашувларида майдонга тушишарди. 

Бир ҳафта ичида битта тур баҳслари ташкил этилиб, унда жамоалар бир нечта ўйинларни ўтказишарди. Бу эса ўз навбатида кетма-кет кунлик ўйинлардан сўнг футзалчиларнинг жисмонан толиқиб қолишига сабаб бўлиб келаётганди. 

Энди янги мавсумдан жамоалар катта футболда бўлгани каби бир ҳафта битта учрашув ўтказишади. Лекин ҳозирги ҳолатда ярим йилдан кўпроқ вақт давомида футзал чемпионатимизда танаффус юзага келадиган кўринади. Февраль ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатида қатнашадиган терма жамоамиз учун бу яхши ҳолат эмас. 

Расмий учрашувлар йўқлиги сабаб футзалчиларимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетишяпти. Шунга қарамай, етакчи клубларимиз ҳамда терма жамоамиз ўқув-машғулот йиғинларини тўхтатмаяпти. Биз Ўзбекистон чемпиони “Олмалиқ” жамоаси етакчи футзалчиси Жамолиддин Шариповдан интервью олдик. 

- Жамолиддин, “Олмалиқ” жамоасининг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кетяпти? 

- Аслида янги мавсумга тайёргарликка август ойидаёқ киришган эдик. Шу пайтгача чемпионат баҳслари сентябрь ёки октябрь ойидан бошланарди. Лекин ЎФФнинг бироз кутилмаган қарори туфайли нафақат чемпионатимиз, балки янги футзал мавсумига март ойидан старт бериладиган бўлди. Бунинг натижасида олий лига клубларининг режалари ҳам ўзгариб кетди. Мураббийлар режаларни қайта тузиб чиқишди. Режага кўра янги йилдан машғулотларни бошлаймиз. 

- Таркибда ўзгаришлар борми? Ўтган йилги таркиб сақлаб қолиндими?

- Ўзига яраша ўзгаришлар бор. Тажрибали футзалчиларимиз бошқа клубларга ўтиб кетишди. Масалан, Артур Юнусов “Локомотив”, Дилшод Ирсалиев “Пахтакор” клуби билан шартнома имзолади. Ўз ўрнида сафимизга қўшилганлар ҳам бор. “Ардус” жамоасидан Даврон Абдураҳмонов янги мавсумни “Олмалиқ” таркибида бошлашга яқин турибди. “Металлург”да ижара асосида ўйнаган Суннат Куралов яна жамоамизга қайтди. Янги йилдан бошланадиган йиғинимизга яна бир неча футзалчиларнинг кўрикдан ўтиш учун келиши кутиляпти.

- Юқорида ЎФФнинг янгилиги ҳақида гапирдингиз. Футзалчилар бу янги тизимни қандай қабул қилишди?

- ЎФФнинг янги раҳбарияти барча йўналишларда катта ўзгаришларни амалга оширмоқда. Шу жумладан, футзалга ҳам янгилик олиб кириляпти. Шахсан мен учун ҳам бу жуда ҳам қизиқ туюлмоқда. Барча футзалчилар қатори мен ҳам чемпионат бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Энди бу қанчалик самарали ва фойдали бўлади, албатта буни вақт кўрсатади. 

- Жамоалар узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетишяпти. Мартгача ҳали анча вақт бор. Бу зарарга ишлаб қолмайдими?

- Бу борада бир нарса дейиш қийин. Лекин футзалчи учун ўйин амалиёти жуда ҳам муҳим. Энди чемпионат бошлангунига қадар барибир ўртоқлик ўйинлари ўтказиб турилади. Лекин назорат учрашувлари расмий ўйин ўрнини боса олмайди. Бу янги тизимга ҳам кўникишга мажбурмиз. 

- “Олмалиқ”нинг ўтган йилги мавсумдаги иштироки клуб раҳбарияти томонидан муҳокама қилиндими?

- Ҳа, Олмалиқ шаҳрида мавсум якунларига бағишланган йиғилиш ва унинг якунида катта концерт дастури бўлиб ўтди. Клубимиз раҳбарлари чемпионлик билан табриклашди, совға-саломлар улашилди. 

- Янги мавсум учун режалар тасдиқландими?

- Ҳали режалар билан танишмадик. Бизга бу ҳақда айтишмади. Янги йил байрамидан сўнг ўз базамизда янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун йиғиламиз. Бўлажак йиғинда режалар билан таништиришса керак. 

- Жамоа билан шартномангиз қанча муддатга имзоланган?

- “Олмалиқ” билан шартномам якунига етган эди. Яқинда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан келишган ҳолда шартномани яна бир йилга узайтирдик. 

- Қолган жамоалар ҳам ўз таркибларини сезиларли даражада кучайтириб олишяпти. Шу маънода, янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

- Ўтган мавсумда олтин дублга эришдик. Ҳам чемпион бўлдик, ҳам кубокни қўлга киритдик. Чемпион бўлишдан уни ҳимоя қилиш қийин дейишади. Энди шунга монанд тарзда тайёргарлик кўрамиз. Ҳозирдан ҳеч иккиланишсиз айтишим мумкин, келаси йилги мавсум ҳар қачонгидан ҳам шиддатли ўтади. Бунга шубҳам йўқ. Биринчи галда чемпионатимиз янги тизим асосида ўтказилади. Қолаверса, бизга рақобатчи бўлиши кутилаётган жамоалар сиз айтгандек, таркибларини кучайтириб олишди. Айниқса, “Пахтакор” ўзига керакли бўлган футзалчиларни сафига қўшиб олди. 

- Терма жамоадаги фаолиятингиз якунландими? 

- Ҳа, шундай бўлди. Колумбияда ўтган Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоа таркибида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Тажрибали футзалчилар фаолиятларини якунлашди. Уларнинг ўрнини ёшлар эгаллашди. Бу нормал ҳолат. Чунки, кейинги жаҳон чемпионатига қадар ёшлардан иборат жамоа шакллантириб бориш лозим. Ҳозирдан бу ўзгаришлар амалга оширилса, ёшлар мундиалнинг саралаш баҳсларига қадар тайёр бўлиб боради. Шуларни тўғри тушунган ҳолатда дўстларим қатори мен ҳам терма жамоадаги фаолиятимни якунладим. Лекин клубдагиси ҳали давом этади. 

- Хосе Мария Мендесдан кейинги терма жамоанинг ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?

- Сўнгги йилларда қўлга киритилган муваффақиятларда Пулписнинг хизматлари катта. Айнан унинг қўл остида жамоа футзалимиз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этди. Бугунги кунда бош мураббий Баҳодир Аҳмедов Мендеснинг ишларини худди ўша йўналишда давом эттирмоқда. Нодир Элибоев унга яқиндан ёрдам беряпти. Уларнинг иккаласи ҳам Хосе Мариянинг ёнида юриб, яхшигина тажрибага эга бўлишди. 

- Осиё чемпионатининг қуръаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Биз бу гуруҳдан чиқишимиз керак. Гуруҳдаги рақиблар биздан кучли эмас. Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида Японияни мағлуб этишга муваффақ бўлдик. Лекин ўйинлар осон кечмайди. Осиё чемпионатининг финал босқичига кучсиз жамоалар чиқмаган. Ҳар бир жамоа ўз олдига улкан вазифаларни қўйиб, қитъа чемпионатига келади. Энди биринчи галдаги вазифа гуруҳдан чиқиб олиш бўлади. 


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди. "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика