Жалолиддин Машарипов: “Машғулотларда асосий эътиборни жисмоний ҳолатимизга қаратганмиз”

Narzulla Saydullayev
8 янв 2017, 18:45
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби қишки йиғин машғулотларининг иккинчи қисмида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди ва (2:1) ҳисобида ғалаба қозонди.
“Машғулотлар икки маҳалдан ўтказилмоқда. Эрталаб жисмоний машқлар бажараётган бўлсак, кечки пайт тўплар билан ишлаяпмиз. Асосий урғу жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратилган.

Бугун “Қўқон-1912” жамоасига қарши илк назорат учрашувини ўтказдик. Янги мавсумга барча клублар қатори жиддий тайёргарлик ўтказмоқдамиз. Яқин кунларда “Обод” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Эртаси куни эса БААга йўл оламиз”, - дейди “Пахтакор” футболчиси Жалолиддин Машарипов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia