UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги нимчорак финал баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов миллий жамоанинг бугунги машғулотларидан олдин сайтимизга интервью берди. Суҳбат давомида Жалолиддин Машарипов терма жамоанинг тайёргарлиги ва кейинги рақибимиз бўлган Таиланд терма жамоаси ҳақида гапирди.


- Жалолиддин, терма жамоанинг тайёргарлиги қандай кетмоқда? Бироз танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтдингиз. Орада кейинги босқичдаги рақибимиз ҳам аниқ бўлди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Таиландга қарши ўйнашимиз кеча аниқ бўлди. Аввалроқ айтиб ўтканимдек, бизга рақибнинг фарқи йўқ эди. Бундан буёғига осон рақибнинг ўзи қолмади. Барча жамоалар кучли, ҳар бир ўйин финалга тенг бўлади. Кеча терма жамоа дам олди, лекин ҳар бир ўйинчи руҳий томондан ўзини тайёрлади. 

- Таиланд термаси ҳақида нима дея оласиз? Бу мамлакатда футбол ўсмоқда. Маҳаллий чемпионатга кўп легионерлар жалб қилинмоқда...

- Кўрган бўлсангиз, Таиланд Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади. Учрашув яхши бўлди. Уларда маҳаллий чемпионат ҳам кучаймоқда. Бундан буёғига ҳар бир ўйин биз учун финал. Концентрацияни йўқотмаган ҳолатда, рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушиш керак.

- Қуръа ҳақида фикрингиз қандай? Агарда Таиланд тўсиғидан ўтсак, кейинги рақиб мазбон Қатар термаси бўлиши мумкин. Кеча Саудия Арабистони мағлуб бўлганда, улар бизга тўқнаш келишлари мумкин эди...

- Биз ҳаммани ҳурмат қиламиз. Қайси рақибга тўқнаш келишимиздан қатъий назар, фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Финалгача боришни мақсад қиламиз. Кеча Саудия Арабистонига қарши тўқнаш келганимизда ҳам фарқи йўқ эди. Чунки йигитларнинг барчаси тайёр. Тўғри, бир неча муҳим ўйинчиларимиз жароҳат олишди, аммо уларга ўринбосарлар етарли.  Қўлдан келганча, энг яхши натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатлар ҳақида гапирдингиз, агарда ушбу йўқотишлар бўлмаганда, бунданда яхши ўйин кўрсатиб, чемпионликка даъвогар бўлишимиз мумкинмиди?

- Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз. Тўғри, муҳим ўйинчилар жароҳат олишди. Лекин уларнинг ўрнидаги футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда. Эътибор берсангиз, захирадан майдонга тушганлар ўйинни ҳар сафар кучайтиришмоқда. Тўғри, Шомуродов, Алиқулов, Алижонов ва Сергеевлар таркибда бўлганда яхшироқ бўларди, аммо биз ҳозир мавжуд имкониятларда ижобий натижа қайд этишимиз керак.

- Жалолиддин, буёғига плей-офф босқичи бошланади. Бу босқичда экстра таймлар ёки пенальтилар серияси бўлиши мумкин. Жамоа бу бўйича ишлашни бошлаб юборганми?

- Бу жараён энди бошланади. Машғулотларда албатта бу жиҳатлар бўйича ишлаймиз. Масалани иложи борича 90 дақиқа ичида ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.  

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика