Жалолиддин Машарипов: "Ал Насср"ни енгиб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз"
21 окт 2024 22:25
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Ал Насср"ни енгиб, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз"
"Истиқлол" ҳамда "Ал Насср" ўртасида ўтказиладиган ОФК Элит Чемпионлар лигаси 3-тур учрашувидан аввал Эрон клуби етакчиси Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Ал Насср" яхши жамоа, футболчилари ҳам кучли. Ўзим шу жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Бу клуб билан кўплаб хотираларим сақланиб қолган. Аммо "Истиқлол" ҳам кучли эканлигини, жамоада маҳоратли футболчилар борлигини унутмаслик керак. Биз Дубайга (ўйин Дубайда бўлиб ўтади) "Ал Насср"ни енгиб, мухлисларни хурсанд қилиш учун келдик.
"Истиқлол" мухлислари зафар қучишимизни кутишяпти. Дубайда эронликлар кўплигидан хабарим бор, шундай экан "Истиқлол" бу ерда ёлғизланиб қолмайди. Эртага мухлисларимиз ғалабамизни стадионда нишонлайди деб умид қиламан. Эронга 3 очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз" - деди Машарипов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар