Жака қишда "Арсенал"ни тарк этмайди

Narzulla Saydullayev
29 янв 2022, 23:13
Ярим ҳимоячининг клубдан кетиши борасидаги гаплар ўз асосини топмади.

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака мавсум охирига қадар клубда қолади. Қишки трансфер ойнасида футболчи жамоани тарк этмайди. Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

"Рома" ўтган йил ёзида футболчига қизиқиш билдирганди. Жака Жозе Моуриньюнинг қизиқишларига сабабчи бўлганди. Аммо ҳозир ҳеч қандай музокаралар ўтказилаётгани йўқ. 

Жака жорий мавсум "Арсенал" сафида Премьер-лига доирасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда ярим ҳимоячм "Ливерпул"га қарши Лига кубоги ярим финалида олган қизил карточкаси учун дисквалификацияни ўтамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano