Жаҳон чемпионати тарихида илк бор дастлабки ўйин ҳисоби пенальтидан очилди

Оқил Абдубарноев
20 ноя 2022, 23:47
ЖЧ-2022'нинг дастлабки голи пенальтидан киритилди.

Қатарга қарши ўйиннинг 16-дақиқасида Эквадор терма жамоаси ҳужумчиси Эннер Валенсия 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди.

Шу тариқа, жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ҳисоб пенальтидан очилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин 2:0 ҳисобида эквадорликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›