Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор" барибир чемпион бўлади"
30 авг 2022 12:26
Янгиликлар
Жаъфар Ирисметов: "Пахтакор" барибир чемпион бўлади"
- Ассалому алайкум, Жаъфар ака. Айтинг-чи, ҳозир қаердасиз ва нима билан шуғулланмоқдасиз?
- Ҳозир уйдаман, болалар тарбияси билан шуғулланмоқдаман. Кенжа ўғлимни шуғуллантирмоқдаман ва машғулотларга олиб боряпман. Умуман олганда, асосий вақтимни оилам билан ўтказмоқдаман.
- “Пахтакор”дан кетганидан кейин қандайдир таклиф бўлдими?
- Бир-иккита таклифлар бўлди, лекин бу мени қизиқтирмади.
- Агар сир бўлмаса, қайси жамоалардан таклиф бўлди?
- Жамоа номларини айтмайман, аниғи шуки Про лига клублари таклиф билан чиқди.
- Ҳозирда "Пахтакор"нинг Суперлигадаги иштирокини кузатяпсизми?
- Албатта. Қандай бусиз бўлиши мумкин.
- Максим Шацкихнинг мураббийлик фаолияти ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳали бирор фикр билдириш қийин. Аниғи шуки, катта ўзгаришлар кўрганим йўқ. Гарчи куни кеча "Пахтакор" ўйин бўйича "Навбаҳор"дан устунроқ кўринган бўлса-да. Лекин Намангандаги дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Ғалаба қозониш ҳам мумкин эди, лекин бу содир бўлмади. Шацкихга ўзбек футболини тушуниши учун вақт керак. Мен “Пахтакор”да иш бошлаганимдан, бир ярим йил ўтиб, натижалар яхшиланди! Биз кузатдик, одатландик, яхши футболчиларни олдик... Аммо тан олишимиз керак. Биз келган вақтдаги жамоа билан Шацких қабул қилиб олган “Пахтакор” ўртасида фарқ бор. Биздан кейин “Пахтакор”да бир нечта терма жамоанинг футболчилари қолди, Шацких фақат легионерларни ўзгартирди. Унинг ишини тахминан бир йилдан сўнг баҳолаш мумкин.
- Чемпионлик учун курашда қайси жамоалар фаворит?
- “Пахтакор” барибир чемпион бўлади. Таркиб, ўйин бўйича ҳам. Менинг назаримда “Пахтакор” ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли клуби. Буни кўпчилик тан олади. Ўйлайманки, Максим бу вазифани уддалайди. Лекин ҳозир бироз эҳтиёт бўлиш керак, буни мен айтмасам ҳам Максим жуда яхши билади.
- Ҳакамлик ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳакамлик Шацкихга ҳам кўп маротаба гапирилган. Войнески ҳам ҳар хамонда ҳакамлик борасида гапириб турарди, лекин ҳеч ким бунга эътибор қилмасди. Арвеладзе вақтида ҳам худди шундай эди. Ҳа, айрим инсонлар ўйлайдики, ҳакамлар “Пахтакор”га ёрдам беради деб. Лекин биз ҳакамга эътибор бермасдан, майдонга тушардик ва ўйинимизни ўтказардик. Фикримча, ҳакамлар икки тарафга бир хил хато қиляпти. Мени ҳавотирга солаётган жиҳат шуки, қизил карточкалар кўпайиб кетмоқда. Куни кеча Англия Премер-лигаси ўйинини кўрдим. У ерда ҳакамлар футбол ўйнашга қўйиб бермоқда. Бизда бир пастда ВАРни кузатишади, монитор олдида 10-12 дақиқани ўтказиб юборишмоқда. Бошқа чемпионатларда буни тезроқ ҳал қилишади.
- "Пахтакор"нинг янги келган футболчилари Банашак, Мартинович, Насонов ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу ҳақда аввало Максим Шацких нимани ўйлаётгани муҳим. Мен ўйлайманки, улар жамоани тарк этганлардан кучли эмас. Лекин мен ҳам Максимни тўғри тушунаман. Бизнинг чемпионатга яхши легионерлари олиб келиш қийин. Ҳамма хориждик Суперлигага келиб ўйнашга рози бўлавермайди. Масалан Банашак кўриняптики, у ҳаракат қиляпти. Агар, у мавсум охиригача ўнта гол урса, демак у ёмон ҳужумчи эмаслигидан далолат.
Шаркичнинг жамоадан кетгани ғалати. Чунки у яхши футболчи эди. Фақат жароҳатлар уни қийнаб қўйди. У бажарадиган ишни Суперлигадаги 99 фоиз футболчи бажара олмасди. Ҳақиқатан ҳам ижодкор футболчи эди.
- Нотўғри қўйиб юборишдими?
- Ҳа, шундай. Худо кўрсатмасин, агар Черан билан нимадир муаммо бўлса, Шацкихда унинг ўрнини босадиган футболчи борми? Файзуллаев яхши ўйнаяпти, чапда ҳам, марказда ҳам. У айни вақтда потенцияли юқори футболчилардан бири. Лекин Аббос тўп учун курашда бироз оғир. Собирхўжаев ҳам “иккинчи қават”да оғир. Черан даражасида эмас. Қолаверса, у бошқача футбол ўйнайди, кўпроқ интеллектуал. Буни илгари “Спартак” футболчиси дейишарди. Агар сен чемпионлик учун курашаётган бўлсанг, Шаркичдек футболчини қўлдан чиқариш керак эмас.
Таркиб кенг эмас. Худди “Насаф”га ўхшаб. “Насаф”нинг таркиби доимо ёш бўлади, шу сабабли барқарорлик етишмайди. Чемпионатда совриндорлар қаторига кириш учун, таркибда тажрибали, юқори классдаги футболчилар бўлиши керак. Улар Наманганда “Навбаҳор”га қарши кечган ўйинларда муҳим ҳисобланади. Бу албатта менинг фикрим. Максимга кўпроқ нарса маълум.
- Ўзбекистонлик футболчиларнинг РПЛдаги ўйинини кузатаяпсизми?
- "Торпедо" ва "Пари НН"нинг ўйинларини кузатишга ҳаракат қиляпман. Йўлдошев бизда ўйнаганда чап қанот ҳимояси эди, ҳозирда у кўпроқ ҳужумчи сифатида ўйнамоқжа. Бироқ у ёмон кўринмаяпти. Эркиновга келсак, менинг нигоҳимда “Химки”га қарши ўйинда бор кучи билан ўйнади. Гарчи жамоаси мағлубиятга учраган бўлса-да, у яхши жиҳатларини кўрсата олди. Биринчи учрашувда жамоадаги ёши катта футболчилар унга “дакки” беришди. Унга бу руҳан таъсир қилди. Шундан бери у ўйинни ўзига олишга қўрқмоқда.
Кўриниб турибдики, унга мослашиши учун вақт керак. Аммо унга “Торпедо”да қийин бўлади. Жамоа элитада қолиш учун курашмоқда, бу осон эмас. Унга ўйин амалиёти керак, келажак ҳақида кейин ўйлаши мумкин. Балки у ўзини “Химки” ёки “Пари НН”да яхши ҳис қилиши мумкин. Агар у кучли жамоага ўтса, янги жамоасида рақобат юқори бўлади. Ўсиши мумкин, бунинг учун Эркиновнинг асосий таркибдаги жойи аниқ бўлиши керак.
Фикрлар