Иванович яна бир маротаба Сербиянинг энг яхши футболчиси бўлди

Tolibjon Qosimov
18 дек 2013, 12:34
“Челси” клуби ҳимоячиси Бранислав Иванович, Сербия Футбол уюшмаси томонидан иккинчи маротаба кетма-кет мамлакатнинг энг яхши футболчиси деб топилди, деб хабар беради ташкилот расмий сайти.

Ўтган мавсум Иванович Европа Лигаси доирасида “Бенфика”га қарши ўйинда (2:1) ғалаба келтирувчи голни киритиб, қаҳрамонга айланган эди. Англия чемпионатининг 2012/13 мавсумида эса Иванович 34 та ўйинда иштирок этиб, 5та гол уришга эришган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru