Иван Нагаев "Локомотив"ни тарк этди

Aslanov Jasurbek
4 янв 2017
Иқтидорли ҳужумчи Иван Нагаев амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби "Локомотив" билан хайрлашди.

У эндиликда ўз фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. 

Маълумот учун, Нагаев ўтган йил кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. У мавсум давомидаги барча расмий мусобақаларда атиги олти бор майдонга тушди. Хусусан, ОЧЛда битта учрашувда иштирок этган бўлса, Олий лигада 3та беллашувда майдонга тушди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 2та баҳсда иштирок этиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди. 

"Локомотив" ПФК Иван Нагаевнинг клуб ривожи учун қўшган ҳиссасини унутмайди ҳамда унинг кейинги ишларига омад тилайди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: lokomotiv.uz