Иван Бошкович: "Тартибли ва интизомли футбол мундиалдаги кўп ўйинларни ҳал қилмоқда"

Iskandarov Abdulaziz
26 ноя 2022, 08:24
Қатардаги Жаҳон чемпионатида иккинчи тур учрашувлари старт олди.

Осиё қитъасидан Эрон илк ғалабасини нишонлади, Қатар Сенегалга мағлубиятга учради ва мусобақани тарк этиши маълум бўлди. Нидерландия - Эквадор баҳсида кучлар тенг келди. "Бунёдкор" бош мураббийи мазкур учрашувлар ҳақида умумий ва қисқача фикрларини билдирди. 


"Барча жамоалар жуда яхши савияда футбол кўрсатмоқда. Фаворитлар деярли йўқ, деб ўйлайман. Тартибли ва интизомли футбол, ҳимояда хатосиз ўйнаш кўп ўйинларни ҳал қилмоқда. Тўғри тактика танлаш иккинчи рақамда ўйнайдиган жамоалар учун муҳим. Бу фаворит, дея қаралаётган жамоаларни ютишга ёрдам беради. Қатардаги мусобақа кичик ва катта терма жамоалар ўртасида фарқ камайиб бораётганини кўрсатади.

Осиёликлар ҳақида? Улар ўйин сифати борасида олдинга қараб ривожланмоқда. Бу натижада ўз сўзини айтяпти",- дейди Иван Бошкович. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›