

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Италиянинг бир йўла 3 клуби – "Эмполи", "Кальяри" ва "Венеция" томонидан қизиқиш мавжуд. Уларнинг барчаси ўзбекистонлик форвардни ижарага олмоқчи, римликлар эса уни сотишдан умидвор.
Маълумот ўрнида, 29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Рома" таркибида 13 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.



