Италия терма жамоаси 2 йилдан бери ютқазмаяпти

8 сен 2020, 08:13
Италияликлар Миллатлар Лигаси 2-тури доирасида Нидерландияни 1:0 ҳисобида енгди.

Бу Роберто Манчини қўл остидаги жамоанинг сўнгги 13 та ўйиндаги 12-ғалабаси бўлди. Мағлубиятсиз ўйинлар cерияси эса 16 та беллашувга етди.

Италия термаси сўнгги бор 2018 йил 10 сентябрида Миллатлар Лигаси мусобақаси доирасида Португалияда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Италияликларнинг навбатдаги рақиби Молдова бўлади. Бу ўйин ўртоқлик мақомида бўлиб, 7 октябрга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›