

Ўйин давомида италияликлар рақиб дарвозаси 32 маротаба зарба беришди. Уларнинг 5 таси дарвозага аниқ борди. Тўп билан муомала қилишда эса 66 фоизлик устунликка эга бўлишди. Бурчакдан эса 16 маротаба тўп узатилди.
Ғалаба қозонган Шимолий Македония эса учрашув давомида 4 маротаба рақиб дарвозаси томон зарба бера олди. Шуларнинг иккитаси дарвозага аниқ борди. Уларнинг биттаси эса иккинчи таймга қўшиб берилган иккинчи дақиқада амалга оширилди: Александр Трайковскининг берган аниқ зарбасидан сўнг терма жамоа гол урди ва Италияни мағлуб этиб, ЖЧ-2022 саралашидаги юришини давом эттирадиган бўлди.



