UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Olamsport: Хабибнинг спаринг рақиби икки карра олимпиада чемпиони, теннис маликасининг туғилган куни ва бошқа хабарлар  0 02:18"Лион" - "Анже" 2:1  0 02:10"Насионал" - "Спортинг" 0:1  1 00:55Ана холос! "Ювентус" Икарди учун Дибаладан воз кечишга тайёр  4 00:30"Манчестер Юнайтед" икки асосий футболчисининг маошини кўтаришга тайёр  2 00:16"Интер" ва "Сити" деярли келишувга эришди  1 00:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 23:57Эмери Рэмзининг жароҳати борасида маълумот берди  1 23:33"Монако" ПСЖга қарши ўйинда ёниб кетган ибодатхонанинг расми туширилган либосларда ўйнайди  5 23:17"Манчестер Сити" "Уэмбли"га 26 автобус билан боради  7 22:55"Ювентус"га Кин керак  3 22:54Olamsport: Ўзбек боксчиларидан ғалабалар ва эксклюзив суратлар, хижобдаги боксчи қиз ва бошқа хабарлар  0 22:33Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди  4 22:12Канте: "Биз фаворит эмасмиз"  12 21:59"Арсенал" "Барселона" футболчисининг трансферидан воз кечди  6

Италия Кубоги. Превью. Ҳужумкор футболни хуш кўрувчи жамоалар тўқнашуви Янгиликлар

Италия Кубоги. Превью. Ҳужумкор футболни хуш кўрувчи жамоалар тўқнашуви

Италия Кубоги ярим финал учрашуви ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Иккинчи ярим финал учрашуви Флоренцияда бўлиб ўтади. "Фиорентина" ўз майдонида Бергамонинг "Аталанта"сини қабул қилади. Ўз тарихида кетма-кет иккинчи маротаба "Аталанта" Италия Кубоги ярим финалига йўлланмани қўлга киритди: ўтган мавсум "Ювентус" бергамоликларни шу босқичда мағлуб этанди. Қизиғи шундаки, "Ювентус"ни енгган жамоанинг сўнгги 5тадан 3таси Италия совринни қўлга киритган: охиргиси "Лацио" эди (2012/13).

"Фиорентина" сўнгги 6тадан 4тасида финалга чиққан. Ҳар икки жамоа ҳам Италия Чемпионати доирасида битта ўйин ўтказдилар ва "Фиорентина" ўз майдонида 2:0 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўша баҳсдаги жанжал кўпчиликнинг ёдида қолди: "Аталанта" бош мураббийи Федерико Кьезани пенальти вақти симуляция қилганликда айблади.  Бироқ Пьоли бу фикрга қўшилма ва такрорий видеони кўришни ҳам истамади. Ҳисоб бўйича мезбонлар олдинда эди. Лекин қўшимча вақтда Бирагининг голи туфайли ҳисоб 2:0 бўлди.

Турнирдаги йўли

"Фиорентина" Италия Кубоги 1/8 финалида "Торино"га қарши майдонга тушган. Ўша ўйинда Федерико Кьеза дубль қилишга муваффақ бўлган. Чорак финалдаги учрашув жуда муҳим эди. Уйда уларнинг қаршисида жиддий рақиб — "Рома" турган эди. "Фиалкалар" ўз стадиони "Артемио Франки" 7:1 ҳисобда мағлуб этди. Баҳсдаги 3та гол муаллифи Кьеза бўлди, Симеоне эса дубль қилди. Муриэля ва Бенасси эса бир маротабадан дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.

"Аталанта" ҳам бошқа ярим финалдаги бошқа жамоалар сингари , 1/8 босқичдан ўйнашни бошлаган. Биринчи учрашувда "Кальяри"ни сафарда мағлуб этган. Ўшанда Сапата ва Пашалич гол урганди. Чорак финалда эса улар Италия чемпиони "Ювентус" билан тўқнаш келдилар. Гасперини шогирдлари "зебралар"ни 3:0 ҳисоб билан мағлуб этиб, сенсация қилдилар. Эслатиб ўтамиз, "кекса синьора" бунга қадар жорий мавсумда ҳали мағлуб бўлмаганди.

Муҳим фактлар

"Фиорентина" дам олиш куни тур бўйича энг томошабинбоп ўйин кўрсатди ва қўйимча дақиқада ҳисобни (3:3) тенглаштиришга муваффақ бўлди. Лекин ўша пенальти анчагина уруш-жанжалга сабаб бўлди. Оммавий ахборот воситалари, спорт кўрсатувлари ва кальчо мухлислари ҳам фақат шу ҳақида гапирдилар. "Аталанта" эса кетма-кет иккинчи учрашувда ҳам мағлуб бўлди.  "Милан" бўлган мағлубиятдан сўнг (1:3), "Торино"га гол ура олмай (0:2) ютқазди. Жамоанинг асосий тўпурари Дуван Сапата қуйи кўрсатгичларга тушиб кетди. Бунга қадар колумбиялик мунтазам равишда гол урарди. Лекин сўнгги 3та ўйинда битта гол урди, холос.

Бугунги баҳсни Даниэле Довери олиб боради. У бу мавсумда А Сериянинг 2та учрашувини бошқаришга улгурди ва футболчиларга 6та сариқ ҳамда 1та қизил карточка кўрсатди.

Бугунги баҳсда Флоренция клубига жамоа сардори — ҳимочи Херман Пеццелья ва ярим ҳимоячи Кевин Миральяс ёрдам беролмайди. Бетоб бўлгани учун ҳимоячи Никола Миленкович ўтган учрашувни ўтказиб юборганди. Лекин футболчи соғайди ва бугун майдонга тушишга тайёр.

"Аталанта"дан эса Ремо Фройлер ва Берат Жимшити (иккиси ҳам четлаштирилган) ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, ҳимоячи Робин Госенс ҳам матчда иштирок этмайди. Гомес эса Туриндаги учрашувни ўтказиб юборганди, лекин бугун асосий таркибда майдонга тушади.

Тренд

— Сўнгги ўзаро 5та учрашувда умумий 2.5тадан кам гол бўлган.

— "Аталанта" меҳмонда 10 ўйиннинг 7тасида ғалаба қозонган ("фиалкалар" 3 марта ютган).

— "Артемио Франки"даги сўнгги ўзаро 5 баҳсда мезбонлар 3 марта ғалаба қозонган (2 дуранг).

— "Фиорентина" уйдаги сўнгги 5 ўйинида 1 марта ғалаба нашидасини сурган (3 дуранг, 1 мағлубият)

— "Фиорентина" Италия Кубоги доирасидаги 4та баҳсда ҳам ютган.

Таҳминий таркиблар

"Фиорентина" ўзининг одатий тактикаси 4-3-3дан фойдаланиши кутилмоқда. Рақиб жамоа илк дақиқалардан ҳужумчилар учлигига (Кьеза-Муриэль-Жерсон) тайёр туришлари керак. Катта эҳтимол билан Симеоне захира ўриндиғида қолади. Шуни таъқидлаш лозимки, ҳимоя чизиғида ҳаракатланувчи жамоа сардори Херман Пеццелья майдонга тушмайди. Бироқ, жароҳати тузалган Миленкович ўйинга тайёр.

Гасперини эса 3-4-1-2 тактикасидан фойдаланиши мумкин. Жамоанинг ҳимоя чизиғида Толой, Паломино ва Манчини ўйнайди. Гомес ҳам бошланғич таркибга қайтмоқда. Эслатиб ўтамиз, у ўтган ўйинни ўтказиб юборганди. Шунингдек, у билан биргаликда Иличич ва Сапата ҳам майдон бўйлаб ҳаракатланади.

"Фиорентина" — "Аталанта"

"Фиорентина" сўнгги вақтда самарали ўйинлар кўрсатмоқда. Бироқ жамоа умумий ҳисобда кам гол урмоқда. "Фиалкалар" контратакани яхши кўрадиган ёш жамоа ҳисобланади. Шунинг учун, улар ҳар сафар бир маромдаги ўйин кўрсата олмаяптилар. Жамоа сўнгги 9 ўйинда мағлуб бўлмади. Лекин шулардан 4тасида ғалаба қозонди, 5 учрашув эса дуранг билан тугади. Гасперини шогирдлари бу сафар ҳам рақобатбардош жамоага қарши тўп тепади. Бергамо жамоаси "Ювентус"ни мағлуб этган биринчи Италия клуби бўлди. Яна шунчаки мағлуб этишмас, йирик ҳисобда ҳамда гол ўтказмай енгдилар.

Икки жамоа ҳам финалга чиқиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади. Бир нарсани ҳисобга оладиган бўлсак, "фиалкалар" ҳар доим бир маромдаги ўйин намойиш қила олмаяптилар. Бугунги учрашув меҳмонлари эса фаворитлар билан ҳам бемалол рақобат қилмоқда. Бироқ мезбонлар уй учрашувларида яхши ўйнашади. Шундай экан, баҳс қийин кечиши ва қизиқарли воқеаларга бой бўлишини кутиб қоламиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
27 фев 18:16:56
Olimjon Xudaybergenov
Respect Nozima
   
27 фев 18:24:48
FORWARD_9
Duven Sapata
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг