

Сўнгги йўлланма учун кечган баҳсда "Комо" ўз майдонида "Фиорентина"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кучли саккизликни тўлдириб берди.
Шу тариқа, мусобақанинг чорак финалида қуйидаги жуфтликлар баҳс олиб борадиган бўлишди:
"Интер" — "Торино"
"Аталанта" — "Ювентус"
"Болонья" — "Лацио"
"Наполи" — "Комо"
Чорак финал учрашувлари февраль ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Италия Кубогининг амалдаги ғолиби "Болонья" жамоаси ҳисобланади. Улар ўтган йили финалда "Милан"ни (1:0) мағлуб этишган эди.



