Италия – Аргентина. Месси ва Балотелли майдонга тушишмайди

Narzulla Saydullayev
13 авг 2013, 20:30
Лионель Месси ва Марио Балотелли Аргентина ва Италия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида майдонга туша олишмайди.
Аргентиналик футболчи кеча бўлиб ўтган машғулотларда майдонга тушмаган ва журналистларга ўйинда иштирок этмаслигини айтган.

Балотеллида ўнг тиззасидаги оғриқлар пайдо бўлган ва у ҳам ўртоқлик учрашувида қатнаша олмайди.

14 август кунги ўйинни Италия ҳимоячиси Андреа Бардзальи ҳам ўтказиб юборади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru