UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12IFFHS рейтинги. "Локомотив" "Бока Хуниорс" билан, "Бунёдкор" "Вест Хэм" билан бир қаторда  3 14:10Стадионга келадиган ғалати мухлислар (+ФОТО)  0 14:02Япония компанияси Ўзбекистон Суперлигасига титул ҳомий бўлмоқчи  11 13:45Маскерано "Барселона"даги сўнгги учрашувини қачон ўтказади?  6 13:45Хамес Родригес мэмлар қаҳрамони  4 13:18Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги, Муроджон Аҳмадалиев АҚШда рақибини нокдаун қилди  2 13:13Райола Мхитарян "Арсенал"да Санчес билан бир хил маош олишини хоҳламоқда  9 12:46Хамес: "Реал" ПСЖни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборади"  22 12:29Бельгиялик мутахассис Крис ван Пуйвельде ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашди  20 12:21Йил трансфери ёхуд “Реал” Роналдудан воз кечадими?  25 12:14Йўғе?! Дмитри Пайет рақиб дарвозабонига тегмай уни жароҳатлади (ВИДЕО)  8 12:06АГМК 6 нафар маҳаллий ва 2 легионер футболчи билан шартнома тузди  16 12:01Асрор Алиқулов: “Машъал”даги ички муҳит мени жуда хурсанд қилди”  0 11:45Англия футболида тарихий кун. Туманли албионда биринчи бор гол VAR тизими сабаб ҳисобга олинди (ФОТО + Видео)  10 11:43Хуршид Ходжаев операция қилинди  4

"Истиқлол": "Дарвозабон Отабек Холдоров жароҳат олди" Янгиликлар

"Истиқлол": "Дарвозабон Отабек Холдоров жароҳат олди"

Хабарингиз бор кеча Ўзбекистон Биринчилиги, иккинчи босқич 6-тури доирасида “Истиқлол” жамоаси Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилган эди.
Ана шу учрашув давомида меҳмонлар футболчилари тошкентликлар дарвозабонига нисбатан бир неча бор ўта қўпол тарзда ҳаракат қилишди. Бунинг натижаси ўлароқ шу куни Отабек Холдоровнинг бир неча тана аъзолари жиддий жароҳат олди.
 
Дарвозабоннинг ўзидан бу ҳақида сўраганимизда, “- Ўйиндан олдин “Хоразм” футболчиларидан бири бугун сен ўйнамайсан деб айтганида ажаблангандим, аммо, улар ҳақиқатдан ҳам эркин ўйнашимга имкон беришмади” – дея таъкидлаб ўтди.
 
Дастлаб биринчи бўлимда меҳмонлар ҳужумчиси Қадамбой Нурметов ҳаводаги курашда дарвозабон билан қаттиқ курашга кирди ва унга жиддий жароҳат етказди. Ўша ҳолатнинг қай даражада жиддийлигини кўрсатувчи яна бир омил – тез ёрдам машинасининг чақирилганидир.
 
Кучли зарбани қабул қилиб олганига қарамай, дарвозабон учрашувни давом эттиришини айтиб, майдонда қолди. Рақиблар ҳужумчисининг эса бош қисми бироз лат еди ва бош қисмидан бироз қон кетди.
 
Аслида ҳар бир жамоа мураббийлари шогирдларига, ҳар қандай ҳолатда ҳам дарвозабон билан тўғридан-тўғри кескин курашга кирмасликни қатъий таъкидлайдилар. Чунки, бу фикру-ҳаёли фақат тўпни эгаллаб олишда бўлган дарвозабон учун аянчли якунланиши мумкин.
 
Хуллас, О.Холдоровнинг учрашувни жароҳат билан давом эттириши ҳам рақиблар учун камлик қилди. Иккинчи бўлимда яна ҳаводаги тўп учун курашда бу сафар Мураз Бобожонов дарвозабон билан кескин курашга кирди ва буниси энди, аввалги тўқнашувдан ҳам ўтиб тушди. Ҳаводаги кучли тўқнашув зарби етмагандек, ҳужумчи йўқ жойдан дарвозабоннинг оёғини босиб олди. Натижада Отабек Холдоров уёғига учрашувни давом эттира олмади.

Дарвозабоннинг иягини тикишда учта чок тушди, бош қисмининг шикастланиши ва чап оёқнинг бош ва кўрсаткич бармоқларининг жиддий жароҳатланиши. Булар шифокор қўйган ташхис. Энди Отабек маълум вақт давомида доимий тарзда шифокор қабулига қатнашига тўғри келади.
 
Дарвозабонга нисбатан бундай спортга хос бўлмаган ҳаракатларни намоиш этиш футболни шунчаки, жирканчлаштиради. Ҳар кимга ўзи инсоф берсин.

Отабек Холдоровнинг учрашув пайтидаги ҳолатини эса ўзингиз кўриб, хулоса чиқариб олаверинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  437
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  239
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг