Испанияда мухлисларнинг стадионга қачон қайтиши маълум бўлди

Alisher
30 май 2020, 11:11
Ла Лига ўйинларида стадионлар 2021 йилнинг январь ойида тўлиқ тўлади.

Бу ҳақда COPE журналистлари хабар бермоқда. Гап 12 сентябрда Испанияда бошланадиган янги мавсум ҳақида кетмоқда.

Ўша йилда стадионга мухлисларни киритиш аста-секин бошланади. Биринчи турдан стадионлар 30%га тўлади. Ноябрь ойида эса ўриндиқларнинг ярмини тўлдириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ўйинлари 11 июнда, аниқроғи "Бетис" ва "Севилья" жамоалари ўртасидаги ўйин билан рестарт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: COPE