UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  8 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  1 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  114 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  3 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  10 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2

Испания ВАР раҳбари Левандовскининг голи нега ҳисобга олинмаганини тушунтириб берди Янгиликлар

Испания ВАР раҳбари Левандовскининг голи нега ҳисобга олинмаганини тушунтириб берди

Испания ВАР раҳбари Карлос Клос Гомес "Реал Сосьедад" - "Барселона" учрашувида (1:0) ҳисобга олинмаган Роберт Левандовски голи бўйича тушунтириш берди.

"Барселона" ҳужумчиси "Сосьедад" дарвозасига гол урганидан сўнг ҳакам Гильермо Куадра Фернандес ВАР ёрдамида офсайд бўлганини эълон қилди. Яримавтомат технология офсайдни аниқлашда ёрдам берди. Польшаликнинг бутсаси рақиб ҳимоячисиникидан дарвозага яқинроқ эди.

"Технология ишга киришиб, ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини аниқлади, яна нима дейиш мумкин. Технология футболга, ҳакамга ёрдам беряпти ва мана шундай вазиятларда бизга кўмаклашмоқда.

Билимсизлик туфайли кўп танқид қилишади. ВАР трансляцияда мавжуд бўлмаган қўшимча 10та камера билан ишлайди. Ҳар бир футболчининг 29та нуқтаси кузатиб борилади, уларнинг орасида оёқ ҳам бор.

Офсайд қайд этилди, ҳакамга бу ҳақида етказишди ва у голни бекор қилди. Бунақаси ҳар бир ўйинда содир бўлиши мумкин" - деди ВАР раҳбари Карлос Клос Гомес.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика