Испания терма жамоаси футболчилари коронавирусга қарши эмланади

Aslanov Jasurbek
7 июн 2021, 20:45
Евро-2020 олдидан "қизил фурия" вакцина олади.

Испания терма жамоаси футболчилари коронавирусга қарши эмланади.

COPE'нинг маълум қилишича, 8 июнь, сешанба куни Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги терма жамоани коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун рухсатнома беради. Маълум қилинишича, Испания терма жамоаси аввал ҳам худди шундай илтимоснома билан мурожаат қилган, аммо у рад этилган. 

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни терма жамоа ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсда COVID-19 аниқланганди. Ушбу воқеадан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз қарорини ўзгартирди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: COPE