UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Odil Junior" - "BFK Asia" учрашувига испаниялик мутахассис ташриф буюради  3 11:54Зидан: "Реал"да А-жамоаси ва B-жамоаси йўқ"  6 11:39Olamsport.com: Бугун Кличко - Жошуа жанги ва бошқа хабарлар  4 11:32ФИФАнинг интизом қўмитаси Инфантинога нисбатан суриштирув ишларини бошлади  2 11:14Бугун футбол. "Насаф" олий лигадаги 595-учрашувини ўтказади  2 11:11Ёшлар лигаси 8-тур “Шўртан” – “Қўқон-1912” – 0:0 (фотогалерея)  2 11:06Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўйинида ишлади  1 10:58Поль Погба "Суонси"га қарши ўйинда МЮга ёрдам бера олмайди  1 10:41Гжегож Криховяк "Интер"га ўтиши мумкин  0 10:05"Реал" Бенжамин Мендига қизиқиб қолди  5 09:45"Манчестер Сити" дарвозабони МЮга ўтишга қарши эмас  3 09:31Игорь Шквиринни табриклаймиз!  1 09:20Бугун футбол! “Нефтчи” – “Олмалиқ”  16 09:17Райола Доннаруммани «Интер»га таклиф қилди  2 09:00Олий лига. Бугун 8-турнинг олтита учрашуви бўлиб ўтади   37

21 мар 14:53
Янгиликлар

Испания чемпионатининг 10та энг ёрқин ёш футболчиси

Ушбу мавсумда Испания чемпионати доирасидаги ўйинларда майдонга тушган 10та энг ёш ва маҳоратли футболчилар билан таништирамиз.
ХОСЕ Мария ХИМЕНЕС де Варгас, Уругвай

Туғилан сана:
20 январь, 1995 йил
Клуб: “Атлетико”
Амплуа: марказий ҳимоячи

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушиб, 90 дақиқа ўйнаган.



Мавсум олдидан “Атлетико” бу футболчи учун Уругвайнинг “Данубио” клубигф 900 минг евро тўлади.  Ёш марказий ҳимоячи Уругвай терма жамоаси сафида 3 ўйинда майдонга тушиб улгурган.  Испания чемпионатида эса ҳозирча фақат бир ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди холос. У ҳам бўлса мавсум аввалида “Альмерия”га қарши учрашувда (4:2).

Давид КОСТАС Кордаль

Туғилан сана: 26 март, 1995 йил
Клуб: “Сельта”
Амплуа: марказий ҳимоячи

Ушбу мавсумда 15 ўйинла майдонга тушган. Битта сариқ карточкаси бор.



Луис Энрике ушбу истеъдодли футболчини “Сельта” академиясидан, асосий таркибга ўтказди. Шу сабабли ҳам ушбу клуб муҳлисларига бу футболчининг асосий таркибга қўшилиб кетгани икки баробар ёқимли бўлаётган бўлса керак. Ундан ташқари Давид айнан Виго шаҳрида туғилган ва ўз клубида футболдаги барча босқичларни босиб ўтган.

Жан-Мари ДОНГУ, Камерун

Туғилган сана: 20 апрель, 1995 йил
 Клуб: “Барселона”
Амплуа: марказий ҳужумчи

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушган.


Жан-Мари футболдаги фаолиятини Самуэль Это’Ога қарашли фонд ҳомийлик қиладиган футбол мактабида бошлаган. Йигитчанинг иқтидори тез орада пайқалиб, уни “Барселона”га таклиф қилишди. Каталонияда ҳам ўсмирлар жамоаси таркибида дарҳол ёрқин ўйинлар намойиш эта бошлади.

Ушбу мавсумдан бошлаб у “кўк-анорранглар”нинг асосий жамоаси қайдномаларига киритила бошланди. Ҳали Камерун терма жамоасига чақирилмаган бу форвард “Барселрна” асосий таркибида Испания кубоги мусобақасида гошл киритишга ҳам улгурди. Ҳозирча чемпионат доирасида ўзини кўрсатиш учун имкон бўлмади.

Даниэль РОМЕРО Андухар

Туғилган сана: 23 август, 1995 йил
Клуб:
“Альмерия”
Амплуа: ҳужумчи

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушган



Паст бўйли ва чаққон ушбу ҳужумчи 16 ёшидан бери “Альмерия”да. Ҳозирги кунда жамоа асосий таркибида унга фақат эпизодик роллар насиб қиляпти. Клубнинг олдида Ла Лигада жон сақлаб қолиш вазифаси турибди. Шунинг учун ҳам кўпроқ тажрибали футболчиларга ишонч билдириляпти.

САНТИ МИНА Лоренцо

Туғилаган сана: 7 декабрь, 1995 йил
Клуб:
“Сельта”
Амплуа:
ҳужумчи

Ушбу мавсумда 23 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва битта сариқ карточка олган.



Сантьяго — “Сельта”нинг яна бир тарбияланувчиларидан.  Луис Энрике уни асосий таркиба секин аста олиб киряпти. Универсал ҳужумчилардан бири ҳисобланадиган бу форвард сўнгги ҳужумчи вазифасини ҳам бажара олади, ҳужумчи ортидан ҳам, агарлозим бўлса ўнг қанотда ҳам ўйнай олади.

Сентябрь ойида Мина “Атлетик Бильбао” дарвозасига гол урганди. Бу гол уни Премьерада гол урган “Седьта”нинг7 энг ёш футболчисига айлантирган. Унинг трансфер баҳоси transfermarkt.de сайтига кўра 1,5 миллион еврони ташкил этади.

Адама ТРАОРЕ Диарра

Туғилан сана: 25 январь, 1996 йил
Клуб: “Барселона”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушган



17 ёшида бу футболчи Испания Чемпионати ҳамда Чемпионлар Лигасида дебют қилиб улгурди. Келиб чиқиши асли Малийдан бўлган испаниялик футболчи ҳозирча ўзини фақат “Барселона”нинг иккичи жамоасида кўрсатмоқда.

Фабрис ОЛИНГА, Камерун

Туғилган сана: 12 май, 1996 йил
Клуб: “Малага”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Ушбу мавсумда 8 ўйинда майдонга тушган ва иккита сариқ карточка олган



Ушбу футболчи ҳақида илк бора ўтган йилнинг августида ҳамма гапира бошлади. Ўшанда у “Сельта”дан мағлубиятга учраётган “Малага”га ғалабани олиб келганди. Айтиш керакки, ўйшандан буён у бирор бошқа каттароқ натижага эришгани йўқ ва январда у Бельгиянинг “Зюльт-Варегем” жамоасига ижарага бериб юборилди.

КАРЛОС ФЕРНАНДЕС Луна

Туғилган сана:
25 май, 1996 йил
Клуб: “Севилия”
Амплуа:
ҳужумчи

Ушбу мавсумда бир йўинда майдонга тушди



“Севилья” тарбияланувчиси (расмда чапда)  асосан клубнинг иккинчи жамоаси таркибида Испаниянинг учнчи даражали лигасида иштирок этади.  Иккинчи март куни Унаи Эмери уни “Реал Сосьедад”на қарши ўйинда майдонга туширишга қарор қилди. Ўша ўйинда “Севилья” 1:0 ҳисбида ғалаба қозонганди.

Матиас НАУЭЛЬ Лейва, Аргентина

Туғилган сана: 22 октябрь, 1996 йил
Клуб:
“Вильрреал”
Амплуа:
ҳужумкор ярим ҳимоячи

Ушбу мавсумда 4 ўйинда майдонга тушиб, битта голли пас берган.



Лео Мессининг ватандоши 14 ёшидан буён Испанияда ва ўз вақти “сув ости кемаси”нинг барча ёшдаги жамоалари таркибида ўйнаб улгурди. Аргентиналик бўлишига қарамай Матиас Испания ёшлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди.

ХОСЕ Мануэль ГАРСИЯ Маурин


Туғилган сана: 13 январ,  1997 йил
Клуб: “Осасуна”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Ушбу мавсумда 1 ўйинда майдонга тушган.



2003 йилда “Осасуна”нинг 6 ёшли мухлиси Хосе Гарсия Canal+ телеканалидаги шоулардан бирининг қаҳрамонига айланди. 10 йил ўтиб эса ўша ёш мухлис ўзининнг суюкли жамоаси таркибида футболчи сифатидаги дебютини нишонлади. 

Орзу қилинг. Уларнинг рўёби учун интилинг.

Аброр Қодиров тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  161
Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди Усмонов "Пахтакор" раҳбариятида ўзгаришларни амалга оширди
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида...  74
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  95
Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат" Зидан: "Энди "Барселона" ЛаЛига ғолиби бўлади, "Реал" эса бир тийинга қиммат"
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг сўзларига кўра, ҳар...  57
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: