UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Моуриньо: “Хавьер Эрнандесни “МЮ”да кўришдан хурсанд бўлардим”  0 23:12“Ювентус” яна Матюиди учун курашга қўшилди  1 23:04Ренату Саншеш Мюнхендан кетмоқчи  2 22:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 21:56"Челси" "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро беришга тайёр  16 21:29Кака: "Неймар қаерда ўйнаса ҳам ажойиб футболчилигича қолади"  4 21:03"Милан" яна бир катта трансферга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб раҳбарлари Лондонда  16 20:34Игуаин: "Ювентус" Бонуччисиз ҳам кучли бўлиб қолаверади"  3 20:18ПСЖдан кутилмаган харид  11 20:07Чичарито: "Олд Траффорд"га қайтганимда ҳаяжонланаман"  4 19:34Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳидан амалдаги финалчи ва Қатар чемпиони чорак финалга чиқди + ФОТО  2 19:30Спорт. Нурмагомедов жанг муддатини кечиктиришни сўради, AIBA Президенти истеъфога чиқиши мумкин  0 19:09ПСЖ бугун тунда матбуот анжумани ўтказади  11 19:06"International Champions Cup". Мюллернинг дубли "Бавария"га "Челси" устидан ғалаба келтирди + ФОТО  11 18:58Арда Туран келажаги борасида бир қарорга келди  4

21 мар 21:47
Янгиликлар

Испания чемпионати 29-тур превьюси. “Эл Классико” ва бошқа ўйинлар

Чемпионлик пойгасида ҳал қилувлардан бўлиши кутилаётган тур олдидан “Эл Классико” ва бошқа ўйинлар превьюси билан танишинг.
21-март
“Селта” — “Малага”
Икки йил аввал чемпионлар лигасида иштирок этган, бир йил аввал эса ўша мусобақанинг чорак финалигача етиб борган ва фақатгина қўшимча вақтда “Боруссия”нинг ўйиндан ташқари ҳолатдан киритган голи эвазигагина турнирни тарк этган “Малага”дан бугунги кунга келиб фақатгина мустаҳкам ҳимоя чизиғи қолди ҳолос.  Бироқ Вигодаги ўйинда ўша мустаҳкам қўрғон ҳам оптимал ҳолатда бўлмайди. Чунки жамоанинг икки ҳиомячиси — Хесус Гамис ва Антунеш дисквалификация қилинган. Ундан ташқари Велигтоннинг ўйиндаги иштироки ҳам сўроқ остида. Умуман олганда бу ўйин “Сельта” уч очко олиши ва аҳволини бироз бўлса-да ўнглаб олиши учун яхши имконият. “Сельта”нинг ушбу мавсумдаги 9 ғалабасидан фақатгина 3таси ўз майдонида қўлга киритилган.
"СА" тахмини 60%  - 40 %


22 март, шанба
“Гранада” – “Эльче”
Сўнгги турларда “Гранада” эртанги рақиблари “Эльче”дан кўра яхшироқ ўйин намойиш этаётганини таъкидлаш лозим. Шундоқ экан таркиблар идеаль ҳолатда бўлганида ҳам ушбу ўйинда майдон эгалари яққол устунроқ ҳисобланаверерди. Лекин таркиб борасида меҳмонларда етарлича муаммолар бор экани “Гранада”нинг ушбу ўйинда сўзсиз фаворит ҳисоблашга асос яратиб беради. “Эльче”дан сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабабли Ботиа ҳамда Рубен Перес бу ўйинда иштирок эта олмайди.
"СА" тахмини 65%  – 35%



“Эспаньол” – “Леванте”
Ҳар икки жамоанинг ҳам чемпионат доирасида йиғган очколари бир хил. Тўплар нисабати “Эспаньол”да анча яхшироқ. Майдон эгалари кучлироқ таркибга эга ва осонлик билан рақибларга таслим бўлавермайдиган “Леванте”ни енгиши ҳақиқатга яқинроқ.
"СА" тахмини: 60% - 40%


“Вальядолид” -  “Райо Вальекано”
Икки жамоа ҳам сўнгги пайтларда ўйинларини анча яхшилаб олишди. Бу ўйинда ўзаро рўбаро келаётган бу жамоалар қуйи двизионга тушиб кетиш истагида эмаслигини кўрсатиб қўйишга интиляпти.  “Райо Ваоьекано” сўнгги уч турда 9 очко ишлаган бўлса, “Вальядолид” ўз майдонида кетма-кет олти ўйинда мағлубиятга учрамай келяпти. Қизиқ томони “Вальядолид”  чемпионат давомида ҳаммадан кўпроқ дуранг натижа қайд этган (11 маротаба). “Райо” эса аксинча, энг кам дуранг ўйнаган жамоа ҳисобланади (2 бора).
"СА" тахмини: 50%-50%


“Атлетик” – “Хетафе”
“Атлетик” Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашяпти.  “Хетафе” эса 13 турдан буён ғалаба нималигини билмай келяпти. Бироқ  басклар таркибида уларнинг асосий марказий ҳужумчиси Адрурис ҳам, кўпинча уни алмаштирадиган Кике Сола ҳам майдонга тушишмайди. Катта эҳтимол билан ҳужумда 23 ойдан буён гол ура олмай келаётган ҳужумчи Токеро ёки бўлсама бир ой илгари ўзининг Испания чемпионатидагни илк голини киритган ёш форвард Гильермо туширилса керак.
"СА" тахмини: 65%-35%


23 март, якшанба
“Осасуна” – “Севилья”
“Осасуна” ушбу баҳсга бир ҳафта тайёрланган бўлса, “Севилья” ҳафта ўртасида, аниқроғи пайшанба куни Европа Лигаси доирасида “Бетис”га қарши 120 дақиқа давом этган қийин ўйинни ўтказишига тўғри келди. Ушбу драмматик ўйиндаги ажойиб ғалаба Севильяликларга аъло кайфият тухфа этган бўлса-да, йўқотилган кучни бундай қисқа вақт ичида тиклаб олиш жуда мушкул. Хуллас, “Осасуна”да тўрт ўйиндан бери чемпионат доирасидаги ўйинларни ютиб келаётган “Севиья”нинг ғалабали сериясини тўхтатиш учун яхши имконият бор.
"СА" тахмини: 60%-40%.



“Бетис” – “Атлетико”
Европа лигасидаги оғир ўйиндан кейин “Бетис” чемпионлик учун курашаётган ва ҳаддан ташқари юқори нотадаги чоғланиш билан майдонга тушадиган “Атлетико”га қаршилик қилиш қийин бўлади. Диего Симьоне жамоаси ушбу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлса, камида тўрт соатга биринчи ўринга чиқиб олишини жуда яхши билади. Агар “Барселона” сафарда “Реал”ни мағлуб эта олса, етакчилик поғонаси кейинги тургача ҳам “Атлетико”га тегишлилигича қолиши ҳам мумкин.
"СА" тахмини: 30%-70%.


“Валенсия” – “Вильярреал”
Валенсия провинциясидаги икки энг яхши жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳар доим ҳам юқори босим остида кечади.  Бир неча мавсум давомида “Валенсия” ҳамда “Вильярреал” учинчи ўрин учун бир-бири билан курашиб келишди. Ҳозир эса “Валенсия”га Европа Лигасига йўлланма берувчи ўрин учун саккиз очко етмаяпти. Европанинг иккинчи даражали мусобақасига йўлланма берадиган ўринда мустаҳкам ўрнашиб олган “Вильяппеал” эса Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашиши жуда қийин маслага айланиб қолди. "Атлетик”дан очко бўйича анча ортда қолиб кетишган. Шундоқ экан “сув ости кемаси” дурангдан ҳам қониқса керак.
"СА" тахмини: 55%-45%
 


“Реал Мадрид” – “Барселона”
Мадриднинг “Реал” клуби 2014 йил аввалидан буён жуда ажойиб формада эканини намойиш этиб келмоқда ва мавсум бошида дуч келган муаммоларини бартараф этгандек. Биринчи даврадаги “Классико”да мадридликлар “Барса”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди ва ўйиндаги ягона голини сўнгги дақиқаларда киритганди. Умуман олганда Анчелотти шогирдалри айнан ўша ўйиндан буён ҳеч кимга мағлуб бўлмай келяпти — 26 ғалаба ва 5 дуранг.

Унинг устига сўнгги 15 ўйиндан 10тасида “Реал” умуман гол ўтказмаган. Бироқ “Барса” ҳам ҳозир яхши формада. Месси соппа-соғ ва жангга тайёр. Иньеста ҳам сўнгги вақтларда ажойиб спорт формасида эканини кўрсатиб келяпти. Ундан ташқари “Барса” бу ҳафта тўлалигича дам олган. “Реал” эса Чемпионлар Лигаси доирасида ўйин ўтказганини биласиз. Ўз уйида ўйнаши важидан “Реал” фаворитдек туюлиши мумкин. Бироқ “Барселона” ҳам чемпионлик  пойгасида ортда қолиб кетмалик учун “Сантьяго Бернабеу”да ғалаба қозониши шарт эканини тўлиқ тушунган ҳолда майдонга тушишини унутмаслик лозим.

"СА" тахмини: 50% - 50%


24 март, душанба
 “Альмерия” – “Реал Сосьедад”
“Альмерия” сўнгги беш турда бор йўғи бир очко тўплашга муваффақ бўлди ва чемпионатни тарк этувчи хавфли зонага тушиб қолди. Ўзидан анча кучли жамоага қарши кечадиган ўйинда майдон эгаларига сариқ карточкалари кўпаиб кетган ҳужумси Родри ёрдам бера олмайди. Шундоқ экан бу ўйинда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун “Атлетик”ни таъқиб қилаётган “Сосьедад” ғалаба қозониши эҳтимоли юқорироқ.
"СА" тахмини: 35% - 65%

Аброр Қодиров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  110
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  92
Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович! Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: