UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  0 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  0 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  26 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  0 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  95 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  12 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  10 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Турон" ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади

Хабарингиз бор, эртага "Турон" жамоаси аъзолари Про лига 3-тури доирасида сафарда "Шўртан"га қарши учрашувда майдонга тушадилар.

Клуб матбуот хизмати шу муносабат билан жамоанинг мазкур баҳсга тайёргарлик жараёни хусусида жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов билан кичик интервью ташкил қилди.

- Ислом ака, айни дамда жамоа аъзоларининг кайфияти қандай?

- Футболчиларнинг ҳозирги холати ва кайфияти аъло даражада. Эртанги баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз учун чемпионатдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўз олдимизга аниқ мақсад қўйиб олганмиз, барча учрашувларда охиригача фақат ғалаба учун курашамиз.

- "Шўртан"га қарши баҳс олдидан таркибда йўқотишлар борми?

- Ҳа, афсуски Акмал Холмуродов ва Дониёр Исмоиловларнинг жароҳатлари бор. Лекин таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдира оладиган маҳоратли футболчилар бор, шу боис биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз деб айта оламан.

- Жамоа айни дамда Қашқадарёга етиб борганми?

- "Шўртан"га қарши сафардаги ўйинни ўтказиш учун кеча йўлга чиққандик, айни дамда Қашқадарёдамиз. Бугун кун давомида машғулотлар ташкил этиб, ўйинга тайёргарлик жараёнини давом эттирамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика