

Умумий ҳисобда "Олмалиқ" машғулотларида 31 нафар футболчи қатнашмоқда. Бугун Олмалиқдаги сунъий қопламали майдонда Муборакнинг "Машъал" жамоаси билан иккита назорат ўйини ўтказилади. Биринчи учрашув соат 13:00да бошланса, иккинчиси 15:00га белгиланган. Мазкур икки ўйин якунида кўрикдан ўта олмаган баъзи футболчилар жамоани тарк этиши мумкин.



