

"The Sun" хабарига кўра, "Реал" хавбеки Иско ёзда жамоани тарк этишга тайёр. 27 ёшли испаниялик футболчи Зинедин Зиданнинг кейинги режаларига кирмаяпти. Шу боисдан у ўзини бошқа чемпионатларда синаб кўрмоқчи.
"Реал"га Иско борасида "Челси" ва "Арсенал" каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Улар испан учун 50 млн евро тўлашга тайёр туришибди. Ушбу мавсумда Иско ЛаЛигада 16 ўйинда 1 гол ва 1 ассистентлик қайд этди.



