UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  14 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:30Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  2 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  11 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  5 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  16 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  21 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1

Искандар Холмирзаев: "Гол урганим эмас, "Динамо"нинг ғалабаси муҳим" Янгиликлар

Искандар Холмирзаев: "Гол урганим эмас, "Динамо"нинг ғалабаси муҳим"

«Динамо» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувида жарима зарбасидан муҳим голни уриб ўйин қаҳрамонига айланган Искандар Холмирзаевдан баҳс борасидаги фикрларини сўрадик.

«Анчадан буён ғалаба қозона олмаётганимиз сабабли «Олмалиқ» билан баҳсда фақат ва фақат ғалабани кўзлаган эдик. Рақиб жамоа таркиби бўйдор футболчилардан ташкил топганлиги боис, мураббийларимиз паслар орқали ҳужумкор тўп суришимизга кўрсатма беришганди. Худога шукурки, бу сафар омадимиз келиб, якунда ниҳоят ғалаба қозондик.

Киритган голим ҳақида гапирадиган бўлсам, мураббийлар ўйиндан олдин жарима зарбаларини мен тепишимни айтишганди. Зарба беришдан олдин рақиб дарвозабонининг узоқ бурчаги очиқлигини пайқаб, тўпни ўша томон йўналтирдим ва гол урдим. Кубок доирасида нимчорак финалда ҳам айнан мана шундай голни сафарда «Олмалиқ» дарвозасига киритгандим. Қайси бири чиройли? Буни мухлислар айтгани маъқул. Мен учун гол урганим эмас, энг асосийси «Динамо» ғалаба қозонганидир. Мухлисларимиздан миннатдормиз. Насиб қилса, кейинги ўйинларда ҳам уларни хурсанд қилиш учун интиламиз» - дейди «Динамо» жамоасининг 26 ёшли яримҳимоячиси Искандар Холмирзаев клуб расмий сайтига берган интервьюсида.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика