Ишлар деярли пишган. Магуайр МЮга ўтади

Mirjalol Normatov
14 июл 2019, 14:26
"Лестер" ҳимоячиси Гарри Магуайр яқин вақтларда "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланади.

"Daily Mail" хабарига кўра, "қизил иблислар" 26 ёшли марказий ҳимоячи учун 83,5 миллион евродан воз кечади. Шу орқали Гарри дунёдаги энг қиммат ҳимоячига айланади. Томонлар келишувга эришган. Футболчининг ўзи ҳам жамоасини алмаштиришга қарши эмас.

МЮ Магуайр учун курашда "Манчестер Сити"ни ортда қолдирди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail