Ироқ ФФ Дик Адвокатни истеъфога чиқарди

Eldor Akmurzayev
24 ноя 2021
Дик Адвокат 4 ой давомида Ироқ терма жамоасини бошқарди.

Шу давр мобайнида жамоа ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган олтита баҳснинг бирортасида ғалаба қозона олмади – 4 дуранг, 2 мағлубият. Шу туфайли мамлакат футбол федерацияси нидерландиялик мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, ироқликлар мундиал саралашининг “А” гуруҳида 4 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia