Инзаги: "Мавсум стартига қадар "Интер" юқори ҳолатда бўлади"

Mirjalol Normatov
18 июл 2021
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Лугано минтақаси кубогида "Лугано" (2:2, пен. сер. 6:5) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Бу ўртоқлик ўйини оғир ўтишини билардим. Шунинг учун йигитлар ўйинга жиддий қарашди. Икки тўп фарқи билан мағлуб бўлаётган вақтимизда ҳам таслим бўлмадик. Охиригача курашганимиздан хурсандман.

Секинлик билан таркибга қайтаётган футболчиларни жамоага қўшамиз. Айни дамда Стефан де Врей ва Марсело Брозович бу йўлда ишламоқда. 22 августга қадар энг юқори жисмоний ҳолатда бўламиз", - деди Инзаги.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: