Инзаги Лукакунинг ҳолатига баҳо берди

Mirjalol Normatov
10 мар 2023, 21:50
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги жароҳатлар сабабли кўплаб учрашувларни ўтказиб юборган Ромелу Лукакунинг ҳолатига баҳо берди.

"Лукакунинг жамоага қанчалар муҳимлигини яхши биламиз. Сўнгги вақтлар унинг учун қийин ўтди. Энди секин-секин унинг ўйини яхшиланиб бораётганини кўряпмиз. У ҳар куни яхши машғулот қилмоқда ва ЕЧЛда "Порту"га қарши ўйинда керакли голни урди.

У жисмоний ҳолатини янада яхшилашни давом эттиришини истаймиз. Шу орқали у мавсумнинг якуний қисмида жамоага катта ёрдам бера олади", - деди мутахассис.

Ушбу мавсумда 29 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 16 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal