UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати Янгиликлар

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати

Интервью вақти.

Суҳбатдошимиз "Навбаҳор"нинг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич. Айни пайтда 8та гол билан жамоасининг тўпурари бўлиб турган форвардга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. Айтиш мумкинки, у қишда "Торпедо" ёки "Нефтчи"га йўл олиши мумкин эди. Лекин якунда "Навбаҳор" вариантида тўхталди. Бу ҳақида батафсил қуйида. 

- Зоран келинг суҳбатимизни сиз гол муаллифига айланган "Сурхон"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак...

- Раҳмат. Жамоадагилар ўйин осон бўлмаслигини ва масъулиятни ҳис қилиб турганди. Аввалги ўйинга қараганда янада оғир бўлишини кутганимиз рост. Етарлича тайёргарлик кўриб майдонга чиқдик ва 3 очко олдик. Бундан барча хурсанд. 

- Айни пайтда 8та гол ургансиз ва мавсум якунига қадар ўйинлар кўплигини ҳисобга олганда яна нечта тўп киритишни режалаштиряпсиз?

- Ҳозирги кўрсаткичларимдан янада яхшироғини қайд этиш учун ишламоқдаман. Бироқ тўғрисини айтганда мен учун жамоам биринчиликни бой бермаслиги муҳим аҳамият касб этади. 

- Юқоридаги натижани ўзингиз учун етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Бундай ўйламайман. Мен майдонда боримни бераман. Хулосани эса мавсум якунида берган маъқул.

 

- Давралар оралиғида ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун Мирлан Мурзаев ва Жасур Яхшибоев таклиф қилинди...

- Жамоага жуда яхши киришиб кетишди. Бу ҳужумчиларни ёмон, демаган бўлардим. Уларнинг ёрдамида ўйинимиз янада кучаяди ва яхшиланади, дея оламан. Мақсадимизга эришишимизга ёрдам беришади. 

- Аксарият легионерлар Ўзбекистонга келишдан аввал бу ерда тўп тепиш осон, деб ўйлашади. Келганларидан сўнг аксинча фикр билдиришади. Сизда бу борада қандай хулосалар бор?

- Осиёда тўп тепиш кўникмаси менда йўқ эди. Ўзбекистонда ўйнаган дўстларимдан бу ҳақида сўрадим. Бу шунчаки оддий чемпионат эмас. Шахсан ўзим буни кўрдим. Ўйинлар, натижалар айтиб турибди. Жисмоний жиҳатдан кўп куч талаб қиладиган лига. 

- Эшитишимга қараганда сизни қишда "Торпедо" ва "Нефтчи" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган...

- Тўғри. Биз музокаралар ўтказдик. Якунда шуни ҳис қилдимки, "Навбаҳор" билан мақсад ва вазифаларимиз ягона. Мен "Навбаҳор"ни, "Навбаҳор" эса мени танлади. 

- Четдан келган легионер сифатида Суперлигадаги ташкилотчилик, ҳакамлар ва майдонларга қандай баҳо берасиз?

- Ташкилотчиликка тўхталсам, барчаси яхши даражада. Янада яхшилаш учун ҳаракат қилишаётгани қувонарли. Футбол майдонлари ажойиб ҳолатда. Мухлислар тинимсиз қўллаб-қувватлашади. Ҳакамларнинг профессионал даражада ишлашаётгани ёқимли. Тўғри ҳар бир ўйинда 50/50 вазиятлар бўляпти. Улар футбол қоидаларига, стандартларига риоя қилишади. Шу боис фикрларим ижобий.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика