UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  0 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  5 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  27 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5

Интервью. Уэйн Руни МЮ, сэр Алекс, Дэвид Мойес ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Уэйн Руни МЮ, сэр Алекс, Дэвид Мойес ва бошқалар ҳақида

Англиянинг “Mirror”нашри журналистлари бир неча кун илгари “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси, Англиянинг бугунги кундаги шубҳасиз энг иқтидорли футболчиларидан бири бўлган Уэйн Руни билан суҳбат уюштришди.
Ушбу суҳбатнинг энг қизиқ қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.



Луис Суарес ҳақида

Луис – ажойиб футболчи. Бугунги кундаги спорт формаси, наморйиш қилаётган ўйинлари ҳеч иккиланмай уни Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессилар қаторида тилга олишга имкон беради. Айтишларича, Суаресни футболчи бўлиб етишишига кўча футболи сабаб бўлган экан. Бу томондан бизлар ўхшашмиз. Бироқ Уругвайтдаги ҳаёт, Ливерпулдагидан анча машаққатлироқ экани ҳам тушунарли. Буни унинг агрессияси, жахлдорлигидан ҳам сезиш мумкин. У муваффқиятга эришиш учун ҳар нарсага тайёр.

Вақти-вақти билан у жанжалли воқеаларга аралашиб қолади. Бироқ футболчи сифатида унинг ўйинларидан завқланаман.



Сэр Алекснинг кетиши ҳақида

Сэр Алекснинг кетиши – Фергюссон эрасининг ниҳоясидир. Лекин “Манчестер Юнатйед” даврининг якуни эмас. Ҳа, ушбу мавсум биз учун омадли келмади. Бироқ энди ҳар доим шундай бўлади деб ўйлаётганлар қаттиқ адашади. Бу кунлар ўтиб кетади. “Ливерпуль” 1990 йилдан бери Англия чемпиони бўла олгани йўқ. Ўз вақтида “МЮ” бундан узоқроқ муддат ғолиб бўлмаган пайтлари бўлган. Аммо ишончим комилки, бизнинг навбатдаги чемпионлигимиз узоқ куттириб қўймайди.

“Ливерпуль” – буюк клуб. Ҳеч ким бу жамоа шундай узоқ давр мобайнида чемпион бўла олмаслигини тасаввур ҳам қила олмаган. Биз эса жамоамизнинг бутун дунё бўйлаб мухлислари сонини, жамоа масштабини, анъаналарини ҳисобга олган ҳолда, бундай ҳолатга йўл қўя олмаймиз. Ушбу мавсум кейинчалик икки қадам олдинга ташлаш учун, бир қадам ортга одимлаш бўлди, деб ҳисоблаймиз. МЮ аввалгидан ҳам кучлироқ бўлади. Анча кучлироқ.



Сэр Алекс давридан кейинги дастлабки мавсум осон кечишини ҳеч ким кутмаган шундоқ ҳам. Қийинчиликларга дуч келишимиз тайин эди. Ахир гап ушбу спорт тури ўйлаб топилганидан буён унда энг кўп муваффақият қозонган менежернинг кетиши ҳақида боряти-ку. Нафақат Дэвид Мойес, балки исталган бошқа мураббий ҳам унинг ўрнида қийналган бўларди. Унга клубга тўлиқ мослашиб олиши учун вақт керак. Бизга эса янги мураббий талаблари ва ўйин фалсафасини ўзлаштириш учун мухлат лозим.

Жамоа борасида

Ушбу мавсумда бизнинг кийим алмаштириш хонамизда кўп бора натижадан норози юзлар, ўзидан ҳафа кўзлар, оғриқли нигоҳларни кўриш мумкин эди. Биз ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед” энг юқори  поғонадан узоқда жойлашганидан ўзимизга кела олмаяпмиз. Биз футболчилар, ўз ишимизни кўнгилдагидек бажара олмаётганимизни яхши тушуниб турибмиз. Бу ҳолат ғуруримиз томон берилган зарбадир.  Биз ўша кўплаб муваффақиятлари сабаб ҳамма клублар ёмон кўриб қолган “Юнайтед” яқин орада қайтиши ва чемпионлик унвонини яна ўз қўлига олишини исботлаб қўйиш истагида ёняпмиз.



Дэвид Мойес

Жамоани Дэйид Мойес қабул қилиб олгач, у шу заҳоти мен билан суҳбатлашиб, аввалги мавсум ортда қолганини англашим лозимлигини  тушунтирди. Энг асосийси – у менга ишонч билдирётганини таъкилади. Албатта, орада мен учун ёқимсиз айрим гап сўзлар бўлиб ўтди. Дэвид мени спорт формамни йўқотиб қўйганлим ҳақида гапирди. Спотчига хос агресси, яхши маънодаги жахлдорлик йўқолганликда айблади. У ўзи билан Уэйн Рунини қайтармоқчи бўлди ва ҳо казо...

Ҳа, яна бир мавзуга бутунлай нуқта қўймоқчиман: ҳеч қачон клубдан мени трансферга қўйишларини сўрамаганман.



Оталик тўғрисида


Оталик мақоми ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Юксак масъулият мени улғайишга ва ҳаётга бошқача кўз билан қарашга ундади. Бўш вақтимни уйда ўтказишни ва ўғилларимнинг қай тарзда ўсиб бораётганини кузатишни ёқтираман. Мен бахтли инсонман. Бу борада оилали бошқа инсонлардан ажралиб турмайман.



Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика