UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Барселона" Дембелега 15 кун вақт берди  0 00:30А Серия. "Қўшнилар жанги"да кучлар тенг келди  0 00:17АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  12 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56А Серия. "Лацио" - "Удинезе". Асосий таркиблар маълум бўлди  2 23:36АПЛ. "Тоттенхэм" - "Брентфорд". Асосий таркиблар маълум!  1 23:22Собиқ "пахтакор"чилар "Пахтакор"га тўртта гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:50"Навбаҳор" ҳужумчиси жамоадан кетди  22 22:28Ёш "Олимпик" тажрибали "Машъал"ни Про-лигага тушириб юборган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 22:10Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари  0 21:46Уан-Биссака "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашмайдими?  4 21:27Даврон Анваров: "Олимпик" Суперлигада яхши ўринлар учун курашади"  12 21:09Тимур Мамасидиқов: "Тимур Кападзе танаффусда кийиниш хонасида керакли гапларни айтгач, ҳаяжон йўқолди"  3 20:53Алишер Одилов: "Про лигада ўйнаб, ўз кучимизга ишончимиз ортди"  2 20:40Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..."  7

Интервью. Чемиртан келишувга амал қилмади Янгиликлар

Интервью. Чемиртан келишувга амал қилмади

"Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов Вадим Чемиртан жамоани қай тарзда тарк этганини интервьюда ошкор қилди.


- Чемиртаннинг жамоадан кетиши "Бухоро" мухлисларини ларзага солди. "Бухоро" нега Чемиртанни жамоада олиб қололмади?

- Биз Вадим Чемиртан билан мавсум якунлангач, музокара ўтказишни келишиб олгандик. Яъни, у аввалига бизнинг таклифимизни, кейинчалик бошқа таклифларни қўриб чиқиши лозим эди. Лекин ҳужумчи биз билан хаттоки учрашмасдан жамоани тарк этди ва бошқа клубга ўтди.

- "Бухоро" жамоаси Артур Геворкян ва Игнатий Нестеровга қизиқаётганлиги қанчалик рост?

- Биринчи марта эшитиб турибман. Лекин ҳаётда ҳамма нарса руй бериши мумкин. Трансфер ойнаси пайтида ҳар хил миш-мишлар бўлиб туради. Бу футболчиларни жамоага жалб этишга қодир эмасмиз. Уларнинг шартномаларидаги молиявий тарафларига жавоб беришга қурбимиз етмайди. Бу икки футболчи чемпион жамоа сафида ўйнайди ва "Бухоро" ўтишни хоҳлашмайди ҳам. Менимча, Артур Геворкян ва Игнатий Нестеров каби футболчилар бизнинг жамоага келишмайди.

- "Бухоро"нинг яна бир етакчи футболчиси Шавкат Саломов жамоада қоладими?

- Буни вақт кўрсатади. Ҳозирча уларнинг амалдаги шартномаси 31 декабрга қадар мўлжалланган. Кўп нарса айнан январь ойида ҳал бўлади. Трансферларнинг асосий қисми ҳам январда бошланади. Ўшанда барча масалага ойдинлик киритилади.

- "Бухоро" мухлисларига кейинги йили жамоа янада кучайишини ва кучли футболчилар жалб этилигини ваъда бера оласизми?

- Биз қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз ва ҳаммаси яхшироқ бўлиши учун ҳаракат қиламиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Бухоролик мухлислар Вадим Чемиртанга пул йиғиб беришга тайёрлар ФОТО

Чемиртан "Бунёдкор" сафида машғулот ўтказмоқда


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика