"Интер" ёзда ярим ҳимоячи Алексис Санчес билан хайрлашади

Alisher
25 мар 2022, 16:53
"Интер" ярим ҳимоячиси Алексис Санчес ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб ортиқ футболчининг хизматларига қизиқмаяпти, шу сабаб шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайдиган Санчес билан хайрлашишга тайёр.

33 ёшли хавбек 2019 йилнинг ёзидан бери "Интер" таркибида ўйнайди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira