"Интер" ярим ҳимоячиси майдонни йиғлаган ҳолда тарк этди

24 ноя 2019, 13:40
"Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла "Торино" билан ўйинда (3:0) шикастланди.

22 ёшли хавбек биринчи тайм якунида товонида муваффақиятсиз ўйнагандан сўнг, ўнг тиззасидан жароҳат олди. Унинг ўрнига Борха Валеро тушди, Барелланинг ўзи кўзида ёш билан майдонни тарк этди. 

Италиялик футболчи жорий мавсум А Серияда 13 та ўйин ўтказди (1 та гол, 3 та ассист).


Ўхшаш янгиликлар


Манба: corrieredellosport.it