“Интер” янги логотипининг кўриниши пайдо бўлди

Eldor Akmurzayev
27 янв 2021, 19:40
Хабарингиз бор, “нерадзуррилар” тез орада клуб логотипини ўзгартиради.

Footyheadlines портали янги кўринишдаги логонинг илк расмларини намойиш этди. Унда "F" ва "C" харфлари бўлмайди (футбол клуби), аммо клуб номини ифодавловчи "I" ва "M" харфлари (Интер Милано) қолади.

Харфлар олтин рангдаги айлана ичида бўлади, юқорида эса юлдуз белгиси туради. 

“Интер” янги логотипини оммага 2021 йил мартида таништиришни режалаштирган. Шунингдек, клуб номи (Football Club Internazionale Milano) ҳам ўзгариши айтилмоқда

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Footyheadlines