"Интер" ва "Наполи" январда ўз ҳужумчиларини алмаштириши мумкин

Mirjalol Normatov
22 дек 2019, 15:15
"Интер" ва "Наполи" раҳбарияти январь ойида ҳужумчиларни алмашиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Sky Sport Italia" хабарига кўра, миланликлар форварди Маттео Политано Неаполга йўл олиши мумкин, шунингдек, "Наполи" ҳужумчиси Фернандо Льоренте эса "Интер"га ўтади. Икки футболчи ҳам бир мавсум давомида ижара асосида жамоасини ўзгартиради.

Ушбу мавсумда Политано "Интер" таркибида 14 ўйинда қатнашди.

33 ёшли Льоренте эса "Наполи" таркибида 19 ўйинда 4 гол киритишга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›