"Интер" ва "Милан" ўз стадионларини қурмайди. Улар "Сан-Сиро"ни реконструкция қилишади

Aslanov Jasurbek
3 окт 2017, 18:45
Бир стадионда ўйнайдиган "Интер" ва "Милан" ўзи учун алоҳида арена қурмайдиган бўлишди.

Маълумотларга кўра, Милан клублари "Сан-Сиро"ни реконструкция қилишади.

"Милан" ва "Интер" вакиллари арена келажаги борасида шаҳар мэри Жузеппе Сала билан учрашишди. Натижада стадионни реконструкция қилишга келишиб олинди. Клублар "Сан-Сиро"ни таъмирлаш учун пул ажратишга тайёрлар.

Олдинроқ, россонерлар Портелло туманида стадион қурмоқчи эди, аммо кейинроқ бу фикрдан воз кечишди.

"Сан-Сиро" сўнгги маротаба 1989 йилда реконструкция қилинган эди. Арена 1925 йилда қурилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Repubblica

Сўнгги янгиликлар

Барча ›