«Интер» – «Рома». Икарди ва Брозович майдонга тушишга тайёр

Narzulla Saydullayev
26 фев 2017
«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди ва ярим ҳимоячи Марцело Брозович майдонга қайтишга яқин.

Аргентиналик футболчи икки ўйинлик дисквалификацияни ўтаб бўлди, хорватиялик футболчи эса бармоғидаги жароҳатни даволади. Иккала футболчи ҳам «нерадзуррилар»нинг «Рома»га қарши ўйин учун қайдномасига киритилди. Бироқ бу баҳсда Миранда дисквалификация туфайли майдонга тушмайди.

«Интер» – «Рома» учрашуви 26 февраль куни тунда соат 00.45да бошланади.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: football-italia.net